Қўқондаги АЁҚШда ёқилғи ташувчи автомобиль ёниб кетди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари Қўқон шаҳрида жойлашган ёқилғи қуйиш шохобчасида ёқилғи ташувчи автомобилда содир бўлган ёнғинни бартараф этди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун, 19 май куни соат 14:45 да Қўқон шаҳар Оқтош кўчасида жойлашган “Ўзгазоил” АЁҚШ худудида ГАЗ-53 ёқилғи ташиш автомобили (бензовоз) ёқилғи тўкиш вақтида ёниб кетган.

Бир неча дақиқа ичида ходиса жойига ФВВ ҳудудий бошқармасининг 8та ёнғин-қутқарув экипажлари етиб келган ва ёқилғи ташувчи автомобиль тўлиқ ўчирилган. 

Қайд этилишича, ушбу ҳодисада жароҳат олганлар ва қурбонлар йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Қўқон

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг