Қўқонда оммавий тартибсизлик бўлдими? (видео)
3-саҳифа
−
13:49 11573 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида бугун, 1 январга ўтар кечаси оммавий тартибсизлик бўлгани, машина ёқиб юборилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, кеча, 31 декабрь куни соат 23:55да Қўқон шаҳар А.Чархий кўчасида Янги йил байрамини нишонлаш мақсадида йўлнинг қатнов қисмида шу ерда яшовчи фуқаролар чиқиб, мушакбозлик уюштирмоқчи бўлган. Ўз вақтида кўрилган чора тадбирлар натижасида жамоат тартиби, ҳаракат хавфсизлиги таъминланган ва ҳуқуқбузарларнинг шахси аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.
“Бироқ тарқалган хабарлардаги каби автомашина ёқиб юборилгани ҳолати содир бўлмаган ва бу ҳақиқатга тўғри келмайди. Фуқаролардан асоссиз хабарлар ортидан ноўрин хулосага бормасликларини сўраймиз”, дейилади муносабатда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Чиноз туманида йўлни тўсиб, оммавий тартибсизликлар уюштиришга уринган шахслар озодликдан маҳрум этилганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025