Қўқонда Nexia-2 олиб қочганлар ушланди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида олиб қочилган Nexia-2 русумли автомашина ўғирланганидан қарийб икки ой ўтиб, пачоқланган ҳолда топилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ маълум қилди.

Жорий йилнинг 5 январь куни Қўқон шаҳрида яшовчи фуқарога тегишли Nexia-2 русумли автомашина Қўқон шаҳар Сарбоз кўчасидан олиб қочилган. Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, мазкур жиноятни 2000 ҳамда 2003 йилда туғилган Қўқон шаҳрида яшовчи Ш.С ва А.С  содир этгани аниқланган. Улар қўлга олинган ва ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-моддаси (Транспорт воситасини олиб қочиш) 2-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, ИИБ юқоридаги шахслардан жабрланган фуқаролар бўлса, Ички ишлар органларига мурожаат қилишларини сўраган.

Эслатиб ўтамиз, 29 февраль куни Қўқонда олиб қочилган Matiz ҳам пачоқланган ҳолда топилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона Қўқон Nexia-2

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг