Қўқонда хонадон ёниб кетди
3-саҳифа
−
02 Февраль 2022 6945 1 дақиқа
Кеча, 1 февраль куни соат 18:24да Қўқон шаҳар “64-сонли Саодат” МФЙ, Отабек ноиб кўчаси рақамсиз уйда яшовчи М.А нинг уйида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.
Ёнғин оқибатида хонадоннинг 60 м² майдонда ички ва том қисми ёнган.
Ҳодиса жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 18:27да етиб бориб, 18:32да ёнғин тўлиқ ўраб олиниб, 18:42да батамом ўчирилган. Ёнғиндан уйнинг 100 м² майдони сақлаб қолинган.
Ҳозирда ёнғиннинг тахминий сабаби ва етказилган зарари аниқланмоқда.
Таъкидланишича, ҳодиса оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.
Ёнғин оқибатида қўшни хонадонларга зиён етмаган.