Қўқонда қидирувда бўлган 9 нафар шахс ушланди

3-саҳифа

image

Қўқон шаҳрида 9 нафар криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи, пробация ҳисобида туриб, жазо муддатини ўтамагани сабабли суд томонидан қидирув эълон қилинган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Фарғона вилояти ИИБ ҳамда ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида қуйидаги:

Боймуродов Абдулазиз Шавкатжон ўғли – 1998 йили Қўқон шаҳрида туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми, 168-моддаси 3-қисми билан судланган;

Акрамов Фахриддин Фарҳоджонович – 1991 йили Қўқон шаҳрида туғилган. Қўқон шаҳрида 2020 йил январь ойида “Шедевр” номли чойхонада содир этилган жиноятга алоқадор;

Бегматов Музаффар Турғунович – 1974 йилда Қўқон шаҳрида туғилган. Муқаддам Жиноят кодексининг 104- моддаси 1-қисми билан судланган;

Камолов Суннатилло Иброҳимжон ўғли – 2003 йилда Қўқон шаҳрида туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми “и” банди билан судланган;

Аъзамжонов Орифжон Улуғбек ўғли – 2004 йили Қўқон шаҳрида туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 166- моддаси 2-қисми “в” банди билан судланган;

Халилов Умид Машраббоевич – 1983 йили Қўқон шаҳрида туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан судланган;

Эркинов Абдулазиз Алижон ўғли – 2001 йили Қўқон шаҳрида туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан судланган;

Ғаниев Саидкамол Анваржон ўғли – 1994 йили Қўқон шаҳрида туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 241-моддаси 1-қисми, 169-моддаси 3-қисми, 168- моддаси 3-қисми билан судланган;

Алимов Лазиз Аҳмедович –1986 йили Қўқон шаҳрида туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 168- моддаси 3-қисми, 166-моддаси 2-қисми, 273-моддаси 5- қисми билан судланган. 

Айтилишича, суд томонидан қидирувда бўлган ушбу шахслар ушланиб, тергов ҳибсхонасига юборилган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қўқон Ички ишлар бошқармаси криминоген вазият

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг