Қўқонда II Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилади

Маданият-санъат

image
0:00
0:00
download

Қўқон шаҳрида II Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилади. Бу ҳақда “Қўқон шаҳрида II Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2022 йилда Қўқон шаҳрида II Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби ҳамда “йўл харитаси” тасдиқланди. 

Фестивалга иқтидорли ҳунармандлар ва истеъдодли ёшларни жалб қилиш мақсадида “Мен Қўқонга бораман” шиори остида икки босқичдан иборат қуйидаги кўргазма ва кўрик-танлов ташкил этилади:

  • биринчи босқич – туманлар (шаҳарлар) бўйича 2022 йилнинг апрель ойида;
  • иккинчи босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича 2022 йил июнда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу фестиваль илк марта 2019 йилнинг сентябрь ойида ўтказилганди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу тадбирни очиб берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг