Қуддусда мусулмонлар ва яҳудийлар ўртасидаги вазият хавотир уйғотмоқда
Олам
−
24 Апрель 2021
9313АҚШнинг Исроилдаги элчихонаси Қуддус шаҳрида зўравонликлар кўпайганидан хавотир билдирди. Бу ҳақда Америка дипломатик ваколатхонаси хабарида айтилган.
“Биз барча томонларни зўравонликни тўхтатиш, барқарорликни таъминлаш ва Қуддус аҳолиси хавфсизлигини ҳурмат қилишга чақирамиз”, дейилади хабарда.
Рамазон ойи бошидан бери Қуддусда, хусусан Исроил томонидан ишғол қилинган Шарқий Қуддуснинг Эски шаҳар ҳудудида кескинлик кучайган.
Муқаддас ойнинг биринчи кунларидан бошлаб Исроил полицияси Дамашқ дарвозасида йиғилган фаластинликларга қарши куч ишлатди. Оқшомда Исроил полициясининг зўравонликлари натижасида 105 фаластинлик жароҳат олди.
Ушбу воқеалардан кейин Қуддуснинг турли жойларида фаластинликлар ва яҳудийлар ўртасида тўқнашувлар юз берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил ҳарбийлари Ғарбий соҳилда фаластинлик намойишчиларга қарши ўқ отиб, 4 кишини жароҳатлаганди.
Шунингдек, Исроил самолётлари Ғазо секторига яна бир зарба берди.
Шунингдек, аввалроқ Исроил ҳарбийлари 186-марта Ал-Нақаба чўлида жойлашган Ал-Арақиб қишлоғидаги турар-жой биноларини бузди.
LiveБарчаси