Исроил самолётлари Ғазо секторига яна бир зарба берди
Олам
−
17 Апрель 2021
3188Исроил ҳаво кучлари Ғазо секторининг блокланган Фаластин ярим анклавига қарши қатор ҳужумларни уюштирди. “Anadolu” мухбирининг сўзларига кўра, қурбонлар ва жароҳат олганлар йўқ.
Хабарга кўра, Исроил армияси қўмондонлиги Twitter’да Ғазо секторини бошқарадиган ХАМАС ҳаракати позицияларига ҳаво ҳужумлари уюштирилганини, бу “дунёда энг катта очиқ осмон остидаги қамоқхона” деб ҳам номланганини маълум қилган.
Қайд этилишича, бошқалар қаторида қурол-яроқ омбори, ракета учириладиган жой ва ер ости туннель йўқ қилинган.
Ҳаво ҳужуми Исроил жанубига ракета учирилишига жавоб бўлган. Ракета отилиши учун жавобгарликни ҳеч бир гуруҳ зиммасига олмади.
ХАМАС ҳам бу борада ҳеч қандай баёнот бергани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил ҳарбийлари Ғарбий соҳилда фаластинлик намойишчиларга қарши ўқ отиб, 4 кишини жароҳатлаганди.
LiveБарчаси