Қўчқоров Бош вазирнинг камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари бўлди
Жамият
−
25 Февраль 2020
14862Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматида рокировкалар кузатилгани ҳақида хабар берган эдик. Унга кўра, Бош вазир ўринбосари – Молия вазири Жамшид Қўчқоров лавозимини тарк этганди.
Бугун, 25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жамшид Анварович Қўчқоровни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимига тасдиқлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилган Тимур Ишметов эса Президент фармонига биноан Ўзбекистон Республикаси Молия вазири лавозимига тасдиқланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан Омонулло Насриддинхўжаев Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь