Қримга Ғарб давлатларидан катта делегация келди

Олам 1952
image

"AҚШ ва Германия вакилларидан иборат Ғарб мамлакатларидан келган катта делегация бугун, 29 сентябрь куни ўрганиш ташрифи билан Қримга келди", деди Қримдаги миллатлараро муносабатлар ва жамоатчилик дипломатияси қўмитасининг раҳбари Юрий Хемпел. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда. 

"Делегация Норвегия, Белгия, Голландия, AҚШ, Германиядан келган 22 кишидан иборат. Ташрифнинг мақсади халқ дипломатияси ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашдир. Ташриф 6 октябрга қадар давом этади", деди Хемпел. 

Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, ташриф давомида "Норвегия халқ дипломатлари" жамоат ташкилоти раҳбари, қуруқлик парламенти депутати Хендрик Вибернинг "Бизнинг Қрим" китобининг тақдимоти бўлиб ўтади. "Китобда Қрим баҳори ва сўнгги йилларда яриморолнинг ривожланиш динамикаси билан боғлиқ кўплаб объектив ва ижобий материаллар мавжуд", деб таъкидлади Хемпел. Ташрифнинг расмий қисми, унинг сўзларига кўра, Севастополга ташриф билан бошланади, шундан сўнг Симферополда бир қатор оммавий тадбирлар бўлиб ўтади.

Шунингдек, чет эллик меҳмонлар Қрим Федерал университетига, В.И. Вернадский ва "Aртек" халқаро болалар марказига ташриф буюришни режалаштирмоқда. 

"Бундан ташқари улар Қрим Парламентидаги йиғилишда ҳамда Евпатория ва Ялтага ташриф буюриш режалаштирилган", дея таъкидлади Хемпел.

Эслатиб ўтамиз, Қрим 2014 йилда Украинадаги можаролар сабаб, Россия Федерацияси таркибига референдум орқали қўшилган. Бироқ Украина ҳамда жаҳон ҳамжамияти буни тан олмайди.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 51
Рейтинг: 3.1
Будьте в курсе событий!
×
×