Қозон мактабидаги отишмада инглиз тили ўқитувчиси ҳам ўлдирилгани маълум бўлди

Олам

image

Россиянинг Қозон шаҳридаги мактабда отишма уюштирган Ильназ Галявиев ўқувчилардан ташқари, коридорда 25 ёшли инглиз тили ўқитувчиси Эльвира Игнатьевани ҳам отиб ташлаган. Бу ҳақда таълим муассасаси вакилига асосланиб хабар берилган.  

"Фавқулодда вазиятдан сўнг мактабнинг рақс ўқитувчиси Алина Федоровичеванинг ўлими ҳақида маълумот бор эди, лекин аслида унинг аҳволи яхши. Бешинчи синфгача инглиз тилидан дарс берган Элвира Игнатьева вафот этди. У коридорга чиққан ва ўлдирилган", дейилган хабарда. 

Игнатьева сўнгги тўрт йил ичида 175-сонли мактабда дарс берган. 2018 йил у "Йил ўқитувчиси" танловида иккинчи ўринни эгаллаган. Гумонланувчи Ильназ Галявиев мактабни битирган йили қиз шу мактабга ишга жойлашган. Игнатьева Галявиевга дарс ўтмаган. 

Эслатиб ўтамиз, 11 май куни соат 09:30 атрофида Қозон шаҳридаги 175-сонли гимназияда қуролланган жиноятчи ўқ узди. Ҳозиргача тўққиз кишининг ўлими тасдиқланган, 21 киши жароҳат олган. Тергов қўмитаси оммавий қотиллик бўйича жиноий иш қўзғатган. Қозон маъмурияти раҳбари Ильсур Метшин шаҳар гимназиясидаги отишмани теракт деб атаган. Татаристонда 12 май мотам куни деб эълон қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

отишма Қозон

Баҳолаганлар

367

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг