Қозоғистонлик боксчи Жалоловга мурожаат қилди

Спорт

image

Оғир вазндаги қозоғистонлик боксчи Нурсултон Аманжолов ўзининг Instagram'даги саҳифасида ўзбекистонлик спортчи Баҳодир Жалоловга мурожаат қилди. Бу ҳақда Sports.kz сайти хабар берди.

"Аксарият боксчилар мен билан жанг қилишдан бош тортди”, деб ёзди қозоғистонлик боксчи Баҳодир Жалоловни белгилаб.

Шунингдек, Аманжолов  ижтимоий тармоқдаги постига Баходир Жалолов билан тушган суратини жойлаштирган ва “Мени кутиб олинг”, деб ёзиб қолдирган.

Маълумот учун, Аманжолов оғир вазн тоифасида Жаҳон чемпиони Александр Усикнинг ҳам спарринг шериги бўлган.

Ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов эса 2020 йилда Токиода бўлиб ўтган Олимпиада ўйинлари чемпиони ҳисобланади. Профессионал фаолияти давомида Жалолов 11 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида муддатидан аввал ғалаба қозонган.

Шахзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

1787

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг