Қозоғистонга чет элликларнинг кириши осонлаштирилди

Олам 3484
image
-

Эратага, 8 июндан бошлаб Қозоғистон фуқаролари ва хорижликлар учун чегарани кесиб ўтишда эмланганлик сертификати ва ПЗР тестини тасдиқлаш талаблари бекор қилинади. Бундай қарор коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия томонидан қабул қилинди.

Идоралараро комиссия қуйидагиларни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилди:

  • 2022 йил 8 июндан бошлаб Қозоғистон Республикаси фуқаролари ва чет элликлар учун COVID-19 га қарши эмланганлик ёки қайта эмланганлик тўғрисидаги ҳужжатли далилларни (паспорт/сертификат/ COVID-19 га қарши эмланганлик гувоҳномаси), улар бўлмаган тақдирда эса Қозоғистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтишда ПЗР усули бўйича COVID-19 тест натижаси салбий бўлган сертификат талаб қилиш;
  • Қозоғистон Республикаси Давлат чегарасининг айрим участкаларида мамлакатнинг етти вилоятида 12 та вақтинчалик ёпилган автомобиль назорат-ўтказиш пунктлари фаолиятини тақиқлаш.
Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 125
Рейтинг: 3.1
t
×