Қозоғистонга 4 та йўналишда автобус қатнови йўлга қўйилди
Жамият
−
02 Май 2019
7099Бугун, 2 май кунидан “Uzavtotrans Service” МЧЖ корхонаси Қозоғистонинг 4 та шаҳрига мунтазам қатновларни амалга ошира бошлади.
Қатновлар Тошкент-Туркистон, Тошкент-Олмаота, Тошкент-Ушкунур, Чирчиқ-Ушкунур йўналишларида амалга оширилади. Мазкур йўналишларда барча қулайликларга эга замонавий YUTONG автобуслари хизмат кўрсатади. Чипталарни Тошкент автовокзали кассаларидан ҳарид қилиш мумкин.
Тошкент-Туркистон йўналиши чипта нархи 50 000 сўм, Тошкент-Олмаота йўналиши чипта нархи 101 000 сўм, Тошкент- Ушкунур йўналиши чипта нархи 101 000 сўм, Чирчиқ- Ушкунур йўналиши чипта нархи 90 000 сўм.
Шунингдек, корхона томонидан яқин орада “Тошкент – Нур-Султон (Қозоғистон)”, “Тошкент – Тараз (Қозоғистон)”, “Тошкент – Қизилўрда (Қозоғистон)”, “Самарқанд – Туркистон (Қозоғистон)”, “Самарқанд – Душанбе (Тожикистон)”, “Тошкент – Қозон (Россия Федерацияси)”, “Тошкент – Уфа (Россия Федерацияси)”, “Тошкент – Омск (Россия Федерацияси)”, “Тошкент – Петропавловск (Россия Федерацияси)” йўналишларида ҳам мунтазам қатновларни йўлга қўйиш режалаштирилган.
Келажакда Хитой Халқ Республикаси, Туркманистон, Россия Федерацияси ҳамда Қирғисизтон Республикаларининг шаҳарларига Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан йўналишлар ташкиллаштириш режалаштирилган.
LiveБарчаси