Қозоғистондан бензин ва дизель олиб чиқишга тақиқ узайтирилади
Олам
−
17 Апрель 501 1 дақиқа
Қозоғистон мамлакат ҳудудидан бензин, дизель ёнилғиси ва айрим турдаги нефть маҳсулотларини олиб чиқишга қўйилган вақтинчалик тақиқни узайтиради. Бу ҳақда бугун, 17 апрель куни Энергетика вазирлиги хабар берди.
Буйруқ лойиҳасига кўра, тақиқ 2026 йилнинг 21 ноябригача узайтирилади. Ҳужжатда нефть маҳсулотларини автомобиль транспортида, жумладан, Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатларга олиб чиқишни тақиқлаш кўзда тутилган. Шу билан бирга, темир йўл транспорти орқали енгил дистиллятларни олиб чиқишга қўйилган чекловлар ҳам сақланиб қолади.
Бундан ташқари, вазирлик маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июлдан 31 декабргача Евроосиё иқтисодий иттифоқи божхона ҳудудидан ташқарига енгил дистиллятлар, авиакеросин, дизель ёнилғиси, газойл, толуол, ксилол ва нефть битумини олиб чиқишга қўйилган қўшимча тақиқ ҳам узайтирилади.
“Қабул қилинган чора-тадбирлар Қозоғистоннинг энергетик хавфсизлигини таъминлаш ва ички нефть маҳсулотлари бозори барқарорлигини сақлашга қаратилган”, дея тушунтириш берган вазирлик.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ҳукумати бензин экспортига қўйилган вақтинчалик чекловларни 31 июлга қадар бевосита нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига ҳам татбиқ этганди.
Live
БарчасиСирдарёда сохта МИБ ходими қўлга тушди
16 Апрель