Қозоғистондаги ЙТҲда яқинларидан айрилган ўзбекистонлик ўсмирнинг аҳволи оғир

Олам

image

Аввалроқ, Қозоғистондаги ЙТҲда  ўзбекистонлик бир оиланинг 3 аъзоси ҳалок бўлгани ҳақида хабар бергандик. Юк машинаси билан тўқнашган енгил машинада бўлган тўрт кишидан фақат бири – 15 ёшли ўсмир омон қолгани айтилганди.

"Zakon" нашрининг хабар беришича, Уралск-Атирау трассасидаги ҳалокатли ЙТҲда жабрланган 15 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг аҳволи оғир.

Ўсмир авариядан кейин зудлик билан Оқжайиқ туман шифохонасига етказилиб, жарроҳлик амалиёти ўтказилган.

Операциядан сўнг шифокорлар беморнинг аҳволи оғирлигини айтган. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси йигитга зарурий муолажалар кўрсатилаётганини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон ўсмир Қозоғистондаги ЙТҲ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг