Қозоғистондаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Олам

image

Қозоғистон Республикасида бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, Қозоғистон Республикаси ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совиши оқибатида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ ноқулайликлар юзага келмоқда. Магистраль йўлларда кучли қор бўронлари ҳамда музлаш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса автойўлларда ҳаракатланишда қийинчиликлар келтириб чиқармоқда.

Шу муносабат билан қўшни давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш, жуда зарур бўлганда поезд ёки самолётга чиқиш, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмай туриш сўралади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам об-ҳавонинг кескин совиши сабабли Қозоғистон Республикасида бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон огоҳлантирилди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг