Қозоғистондаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Олам
−
12:05
2419Қозоғистон Республикасида бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, сўнгги кунларда Қозоғистон Республикасининг ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совуши оқибатида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ ноқулайликлар юзага келмоқда. Яқин ҳафталар давомида магистраль йўлларга туман тушиб, кучли қор ёғиши ҳамда музлаш ҳолатлари кузатилиши мумкин. Бу эса автойўлларда ҳаракатланишда қийинчиликлар келтириб чиқаради.
Шу муносабат билан, қўшни давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш, жуда зарур бўлганда поезд ёки самолётга чиқиш, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмаслик сўралган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ об-ҳавонинг кескин совиши сабабли Қозоғистонда бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилганди.