Қозоғистондаги сўнгги вазият қандай? КХШТ кучлари кимни ва нимани қўриқлаяпти?
Олам
−
09 Январь 2022
27317Қозоғистондаги намойишлар ортидан қарийб 6 минг киши қўлга олинган, уларнинг аксарияти хорижий мамлакатлар фуқаролари. Бу ҳақда бугун, 9 январь куни Президент Матбуот хизмати маълум қилди.
Ички ишлар вазирлигига кўра, 130 дан ортиқ одам қамоқда, улар ўта оғир жиноятларни содир этганликда гумон қилинмоқда.
Қайд этилишича, Қозоғистондаги тартибсизликлар иштирокчилари уюшқоқлик билан ҳаракат қилган, ўз ҳаракатларини мувофиқлаштириш учун радиостанциялардан фойдаланган.
Намойишлар чоғида полициянинг 16 ходими вафот этди, 1 300 нафардан ортиқ полициячи яраланди.
Қирғизистонлик мусиқачи ҳибсга олинди
Ҳибсга олинган хорижликлар орасида қирғизистонлик мусиқачи Викрам Рузахунов ҳам бор. Айни вақтда Қирғизистон Ташқи ишлар Ички ишлар вазирликлари мамлакат фуқаросининг Қозоғистонда ҳибсга олинганига ойдинлик киритмоқда.
“Викрам Рузахуновнинг қўлга олиниши билан боғлиқ барча ҳолатларни ойдинлаштириш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда”, дейилади Қирғизистон ИИВ хабарида.
Таъкидланишича, айни пайтда Ташқи ишлар вазирлиги ваколатли органлар билан биргаликда мулоқот олиб бормоқда.
Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистондаги фуқароларни яна бир бор “яшаб турган мамлакати қонун-қоидаларига риоя қилиш, провокацияларга берилмаслик, зиддиятли вазиятларда иштирок этмаслик, гавжум жойлардан қочишга ва уйдан ташқарига чиқмасликка чақирмоқда.
Қозоғистон бўйлаб вазият барқарорлашди
Президент раҳбарлигида ўтказилган тезкор штаб йиғилишида мамлакатнинг барча ҳудудларида вазият барқарорлашгани, фавқулодда вазият устидан назорат ўрнатилгани, аввал эгаллаб олинган барча маъмурий бинолар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан озод этилгани, коммунал хизмат кўрсатиш объектлари ва ҳаётни таъминлаш тизимларининг қайта тикланаётгани тўғрисида маълумотлар берилган.
“Қосим-Жомарт Тўқаев куч тузилмалари мамлакатда жамоат тартиби ва хавфсизлигини тўлиқ тиклаш учун барча зарур чораларни кўришини таъкидлади”, дейилади матбуот хизмати хабарида.
Тўқаев айрим ҳудудлардаги тартибсизликлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳукумат комиссиясини тузишни буюрган.
КХШТ Қозоғистонда нима қиляпти?
Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ – КХШТ) тинчликпарвар контингенти Қозоғистондаги қатор стратегик объектларни қўриқлайди. Бу ҳақда Президент Тўқаев раислигида ўткган тезкор штаб йиғилишида айтилган.
“Давлат раҳбарига ҳуқуқ-тартибот идоралари ва қуролли кучлар томонидан мамлакатимизда тартиб ва қонунийликни тиклаш бўйича чора-тадбирлар кўрилаётгани, ҳудудларда фавқулодда ҳолат тартиби кузатилаётгани маълум қилинди. Ўтказиш пунктлари ўрнатилди, бир қатор стратегик объектлар КХШТга аъзо давлатларнинг бирлашган тинчликпарвар контингентига топширилди”, дейилади Президент Матбуот хизмати хабарида.
Шунингдек, Қозоғистондаги Россия тинчликпарвар кучлари Олма-Ота аэродромида ўқув машғулотларини бошлаган, унда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш масалалари ишлаб чиқилади.
Ҳарбий департамент маълумотларига кўра, КХШТ тинчликпарвар кучларининг Қозоғистонга кириб келган Россия тинчликпарвар контингенти ҳаво-десант қўшинлари бўлинмалари конвойларда миссия ҳудудларига йўл олишган, у ерда вазиятга ойдинлик киритилгач, ҳаётий муҳим объектлар ва ижтимоий инфратузилмани ҳимоя қилишга киришган.
Маълум қилинишича, КХШТ тинчликпарвар кучларининг Россия контингенти асосий кучларини Қозоғистонга ўтказиш давом этмоқда.
Эртага, 10 январь куни Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг Қозоғистондаги вазиятни муҳокама қилиш бўйича онлайн конференцияси бўлиб ўтади. Ушбу маълумотни Россия Президент Матбуот котиби Владимир Песков тасдиқлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь