Қозоғистондаги мудҳиш ЙТҲда уч ўзбекистонлик қурбон бўлди
Олам
−
09 Сентябрь 2019
3016Қозоғистоннинг Туркистон вилояти юз берган йўл-Транспорт ҳодисасида натижасида уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати Ўзбекистоннинг Олма-отадаги Бош консулхонасига таяниб хабар берди.
ЙТҲ кеча, 8 сентябрь куни Туркистон вилояти ҳудудидан ўтувчи Чимкент-Самара автотрассасида юз берган. Ҳодисада 4 киши жабрланди. 2 нафар аёл М.У. ва М.М. воқеа жойида. З.С. эса шифохонада вафот этди.
Давлат рақами 40 R 988 QА бўлган Nexia автомашинаси ҳайдовчиси М. У. Ўрдабоши тумани тез ёрдам шифохонасининг реанимация бўлимига жойлаштирилган.
ЙТҲ бўйича жиноий иш очилиб, тергов олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, Бош консулхона вазиятни назоратга олган, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва тиббиёт муассаса билан тезкор алоқа ўрнатган ҳамда марҳумларнинг жасадларини ватанга юбориш бўйича консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар билан шуғулланмоқда.