Қозоғистондаги чиқинди заводида 37 нафар ўзбекистонлик ушланди

Олам

image

Қозоғистон пойтахтидаги чиқиндини қайта ишлаш заводида ноқонуний ишлаб юрган 37 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди. Бу ҳақда "Zakon.kz" хабар берди.

Қайд этилишича, Қозоғистон Республикаси ИИВ Миграция хизмати қўмитаси кун давомида Остонада 119 нафар ноқонуний меҳнат муҳожирини аниқлаган. Шунингдек, беш нафар хорижлик интим хизматларини кўрсатаётгани маълум бўлган. 

Жумладан, чиқиндиларни қайта ишлаш корхонаси ҳудудида олиб борилган ишлар давомида ҳам ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ўзбекистонликларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган.

Бундан ташқари, хонадонлар, ётоқхоналар, қурилиш майдончалари, ишлаб чиқариш майдонлари ва бозорлар кўздан кечирилган.

Миграция хизмати қўмитаси ходимлари қонунчиликка риоя қилишга чақириб, тегишли рухсатномасиз қолган хорижликларни иш берувчи томонидан қайта ишга ёллаш учун жиноий жавобгарлик ҳақида огоҳлантирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон 37 нафар ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг