Қозоғистондаги авиаҳалокат қурбонлари орасида ўзбекистонликлар борми?
Жамият
−
27 Декабрь 2019 6653 1 дақиқа
Аввалроқ, Қозоғистонда юз берган авиаҳалок қурбонлари сони 14 нафарга етгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистоннинг Олма-ота шаҳридаги Бош консулхонасининг маълум қилишича, дастлабки маълумотларга кўра, Z 92100 рейси билан Олма-ота – Нур-Султон йўналиши бўйлаб учаётган самолётнинг қулаши оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.
Бош консулхона вазиятни назоратга олган.
Эслатиб ўтамиз, ҳалокатга учраган самолёт бортида 100 киши бўлган, шундан 95 нафари йўловчи, 5 нафари экипаж аъзоси.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь