Қозоғистондаги ҳарбий қисмлардан бирида портлаш юз берди (видео)
World
−
26 August 2021 14161 1 minute
Бугун, 26 август куни Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида жойлашган ҳарбий қисмда портлаш юз берди. Бу ҳақда NUR.KZ ёзмоқда.
Республика Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, воқеа соат 19:00 атрофида Жамбил вилояти Байзоқ туманида жойлашган ҳарбий қисмдаги омборлардан бирида ёнғин чиқиши оқибатида содир бўлган.
“Жамбил вилояти Байзоқ туманида жойлашган ҳарбий қисмда, тахминан 19:00 да, омборлардан бирининг ёнида ёнғин содир бўлди. Унинг оқибатида номаълум нарсалар портлади. Ёнғинни бартараф этишга бўлинманинг ўт ўчириш автомобиллари жалб қилинган. Оловни ўчиришга Жамбил вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёрдам кўрсатмоқда”, дейилади вазирлик хабарида.
Қайд этилишича, воқеа жойига вазир ўринбосари генерал-лейтенант Руслан Шпекбаев бошчилигидаги Мудофаа вазирлигидан комиссия юборилган. Ёнғин сабаблари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 26 август куни Афғонистон пойтахти Қобул аэропортида ҳам портлаш юз берди. Унинг оқибатида камида 15 киши жароҳатланди.
Live
AllTibbiy xizmatlar hajmi 3 karra oshdi
28 August
Maktablarda qamrov 78 foizga oshirildi
28 August