Қозоғистонда вертолёт қулаб тушди. Қурбон бор

Олам

image

Бугун, 9 ноябрь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида Ми-8 вертолёти қаттиқ қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда мамлакатнинг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, соат 11:40 да 112 рақамига эга ушбу вертолётнинг Марктук тумани Сарижар қишлоғи яқинида қўнишни амалга ошираётганда қулаб тушгани ҳақида маълумот келиб тушган.

Воқеа жойига 5 та авария техникаси ва 23 нафар шахсий таркиб жўнатилган. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарувчилари етиб бориб, ёнғинни ўчирган.

Вертолёт Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлигига тегишли экани тахмин қилинмоқда. Бир киши ҳалок бўлган, икки киши яраланган. Жароҳатланганлар Як-40 самолётида Ақтўбе шаҳрига Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ҳарбий институтига олиб кетилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Амур вилоятида ғойиб бўлган Робинсон вертолётининг қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлганди. Россия Тергов қўмитасининг Шарқий минтақалараро транспорт тергов бошқармаси вертолётнинг йўқолиши бўйича жиноий иш қўзғатганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ақтўбе вилояти Ми-8 вертолёти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг