Қозоғистонда ўзбекистонликлар эвакуация қилинди (видео)
Жамият
−
10 Март 2024 13472 1 дақиқа
Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида техник носозлик туфайли тўхтаб қолган автобусдан Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари эвакуация қилинди. Бу ҳақда бугун, 10 март куни мамлакат ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу автобус "Қорабутак-Комсомол-Костанай" автомобиль йўлининг 80-километрида тўхтаб қолган. Унда Ўзбекистон ва Тожикистондан бўлган 17 нафар йўловчи бўлган.
"Йўловчилар яқин атрофдаги масжидга эвакуация қилинди. Уларнинг ҳеч бири тиббий ёрдамга эҳтиёж сезмаган", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойи ўрталарида ҳам Қозоғистоннинг Оқмола вилоятида йўлда қолиб кетган 64 нафар ўзбекистонлик йўловчилар эвакуация қилинган эди.
Live
БарчасиОзон тешиги рекорд даражада кенгайди
06 Ноябрь
Октябрда инфляция 0,6 фоизни ташкил этди
06 Ноябрь