Қозоғистонда ўқувчи қизни зўрлаган ўзбекистонлик умрбод қамоққа ҳукм қилинди

Олам

image

Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Келес туманида 8-синф ўқувчисини кўп марта зўрлаган 35 ёшли Ўзбекистон фуқаросига ҳукм чиқарилди. Суд уни айбдор деб топиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Айбланувчи ўз айбини тан олмади. Бу ҳақда суд матбуот хизмати хабар берди.

Жиноят ишлари бўйича Туркистон вилояти ихтисослаштирилган туманлараро судига кўра, эркак “Зўрлаш” моддаси бўйича гумон қилинган. Судланувчи Қозоғистон Республикасига 2024 йил ўрталарида қурилиш ишларини олиб бориш учун борган.

Қайд этилишича, Келес туманидаги хонадонлардан бирида иш билан шуғулланар экан, қўшни хонадондаги 2011 йилда туғилган қизнинг аҳволидан фойдаланиб, у билан бир неча марта жинсий алоқада бўлган.

Прокурор унга умрбод қамоқ жазосини талаб қилди, суд буни тўлиқ қаноатлантирди. Айбланувчининг ўзи эса айбини тан олмади.

Суд судланувчини Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 120-моддаси 4-қисми билан айбдор деб топиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Ҳукм 25 август куни эълон қилинган. Айбланувчининг апелляция бериш ёки бермаслиги ҳозирча номаълум. Ҳукм ҳали қонуний кучга киргани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Россиянинг Ленинград вилоятида таксичилик билан шуғулланувчи 26 ёшли ўзбекистонлик мигрант 16 ёшли қизни зўрлашда гумонланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон ўзбекистонлик Туркистон Зўрлаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг