Қозоғистонда собиқ ички ишлар вазири қамалди

Олам

image

Қозоғистоннинг собиқ ички ишлар вазири Ерлан Тургумбаев 2022 йилнинг январь ойидаги намойишларга доир иш бўйича мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда айбдор деб топилди ва шартли равишда 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда  “Zakon.kz” хабар берди.

Жиноят ишлари бўйича Остона туманлараро судида давлат айбловчиси Тургумбаевга беш йиллик қамоқ жазоси беришни сўраган. Суд эса собиқ ички ишлар раҳбари ўз айбига иқрор бўлгани, чин кўнгилдан пушаймонлиги, илк бор жиноят содир этгани, шунингдек, жиноят таркибида коррупция ҳолати йўқлигини инобатга олиб, Тургумбаевга нисбатан шартли жазо тайинлаган.

Шунингдек, Ерлан Тургумбаев 10 йил муддатгача муайян лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум этилди. Суд, шунингдек, Қозоғистон Президентига Тургумбаевни махсус унвон ва давлат мукофотларидан маҳрум қилиш таклифини берган.

ИИВнинг собиқ раҳбари жорий йилнинг апрель ойида Қозоғистон Жиноят кодексининг 362-моддаси (оғир оқибатларга олиб келган ҳокимият ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш) 4-қисми билан гумонланиб ҳибсга олинган эди. Ушбу модданинг энг юқори жазоси эса 10 йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.

Маълумот учун, Тургумбаев 2019 йилдан 2022 йил февраль ойигача Қозоғистон ИИВ раҳбари лавозимида ишлаган, шундан сўнг Президент Қосим-Жомарт Тўқаев уни лавозимидан озод этиб, ўзининг маслаҳатчиси этиб тайинлаган. 2023 йилда у Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси маслаҳатчиси бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда норозилик акциялари 2022 йилнинг илк кунларидан бошланди. Жанаозен шаҳрида автомобиль эгалари суюлтирилган газ нархи 120 тенгега (қарийб 3 минг сўм) кўтарилганидан норози бўлиб, оммавий митингга чиқди. Қозоғистон энергетика вазири ўринбосари Жумабай Карағаев Манғистау вилоятида суюлтирилган газ нархининг асоссиз оширилишига алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Ерлан Тургумбаев собиқ ички ишлар вазири

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made