Қозоғистонда сак жангчисининг 2500 йиллик қабри топилди
Бу қизиқ
−
09 Ноябрь 2025 5872 2 дақиқа
Қозоғистоннинг Қарағанда вилояти археологлар сак жангчисининг дафн этилган жойини топди. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди.
Оқтўғай туманидаги Карабие қабристонида олиб борилган қазишмалар чоғида улар 2500 йилдан ортиқ вақтга тегишли бўлган илк саклар даврига оид бузилмаган қабрни топди. Топилмалар орасида нодир қўш пичоқли акинак ва тилла сирға бор эди.
Плиталар остида археологлар боши шимоли-ғарбга қараган ҳолда, орқа томонида ётган одамнинг қолдиқларини топди. Қарағанда ўлка тарих музейи Умумий тарих, археология ва этнография бўлими бошлиғи, экспедиция раҳбари Даурен Юсуповнинг айтишича, қабр умуман бузилмаган.
“Экспедиция бир ой давом этди. Бу вилоят тарих музейининг археологик гуруҳи эди. Биз саклар даврига оид типик қолдиқларни топамиз деб кутгандик, бироқ қабристоннинг асл кўринишида сақланиб қолгани жуда кам учрайди. Бу икки минг йил аввал ўтказилган дафн маросимини кўриш имконини беради”, деди у.
Асосий топилма – қўш пичоқли металл акинак, унинг тутқичи архар шохлари ва йиртқич қушлар тасвирлари билан безатилган. Жангчининг оёқлари остида Қарқарали ҳудудидаги машҳур “Олтин одам” қабридан топилган ўқларга ўхшаш бешта металл ўқ учлари ётарди. Бош суяги атрофида археологлар энг нозик фольга билан қопланган темир асосли олтин сирғани топди.
“Марказий Қозоғистонда бундай акинакни биринчи марта учратишимиз. У бир бўлакдан ясалган, ўзига хос мустаҳкамловчи қовурға ва мураккаб безакли. Бу сак ҳунармандларининг юксак бадиий савиясидан далолат беради”, дейди Юсупов.
Мутахассисларнинг фикрича, дафн милоддан аввалги VII-VI асрларга тўғри келади. Барча артефактлар кейинги ўрганиш учун юборилган – металлографик, радиокарбон ва антропологик таҳлиллар топилмаларнинг ёши ва келиб чиқишини аниқлашга ёрдам беради.
Археологларнинг қайд этишича, сўнгги йилларда минтақада саклар даврига оид қурол-яроғ ва заргарлик буюмлари олдин ҳам топилган. 2023 йилда Қарқарали туманида капалак шаклидаги хоч қўриқчиси бўлган бронза акинак, 2024 йилда Талдинский тарихий-археологик боғида темир қилич топилган.
“Бундай топилмаларнинг ҳар бири шунчаки осориатиқа эмас. Бу бизнинг даштларимиз эрамиздан анча олдин ҳунармандчилик, санъат ва ҳарбий маданият маркази бўлганидан далолатдир”, дейди экспедиция раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистоннинг Хатлон вилояти Шамсиддин Шоҳин туманидаги Лангардара ҳудудида тожикистонлик археологлар Қадимги Хуттал марказларидан бири ҳисобланган ўрта асрларга оид Андичарог шаҳри харобаларини топганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025