Қозоғистонда оғир аҳволда қолган 3 киши Ўзбекистонга қайтарилади
Олам
−
16 Август 2810 1 дақиқа
Қозоғистонда мушкул аҳволда қолган Ўзбекистон фуқаролари мамлакатга қайтарилади. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Бош консулхонасига Д.Н. ҳамда К.Р. мурожаат қилиб, ўзлари ва унинг 2021 йилда туғилган фарзанди М.А. Қозоғистонда мушкул вазиятга тушиб қолган.
Ўзбекистон дипломатлари томонидан мавжуд ҳолат ўрганилганидан сўнг, фуқароларга 16-18 август кунлари учун белгиланган Олмаота-Нукус йўналишидаги авиарейсларга чипта сотиб олиб берилган.
Маълумот учун, 30 июль – Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни муносабати билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Бандлик вазирлиги, Миграция агентлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 30 июлидан 30 августигача “Ватанга қайтариш” номли хайрия акцияси ўтказилмоқда. Акция доирасида хорижий давлатларда мушкул аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароларини мамлакатга қайтариш ва уларни самарали реинтеграция қилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Биринчи навбатда, Туркия, Россия, Қозоғистон, БАА, Саудия Арабистони, Ҳиндистон, АҚШ ва Жанубий Кореяда депортация марказларида сақланаётган аёллар ва болалар Ўзбекистонга олиб келинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Латвияда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси мамлакатга қайтарилганди.
Live
Барчаси