Қозоғистонда куйдирги касаллигининг тўртта ҳолати аниқланди
Олам
−
19 Август 2019
3831Қозоғистон пойтахти яқинидаги Олгинка қишлоғида одамларда куйдирги касаллигининг тўртта ҳолати лаборатория томонидан тасдиқланди, дея хабар бермоқда EurAsiaDaily.
Инфекцион касаллик сабаби шахсий қорамолда ветеринар кўригисиз молларни (сигирларни) мажбурий сўйиш бўлган. Қишлоқдаги тиббиёт муассасаси дори-дармонлар билан тўлиқ таъминланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Товарлар ва хизматларнинг сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш қўмитаси раиси Людмила Бюрабекованинг сўзларига кўра, вазият қўмитанинг доимий назоратида. "Касалликнинг келиб чиқишини аниқлаш ва эмлаш бўйича эпидемия ва эпидемияга қарши тадбирлар уюштирилди", деди Бюрабекова 17 август куни Олгинкада куйдирги касаллигига қарши карантин эълон қилинди.
LiveБарчаси