Қозоғистонда коррупционерлардан тортиб олинган пулга 62 та мактаб қурилади
Олам
−
17 Август 2023
3429Қозоғистонда коррупционерлардан тортиб олинган маблағлар эвазига Остона, Олмаота ва Чимкент вилоятларида 62 та мактаб қурилади. Бу ҳақда “Zakon.kz” нашри хабар берди.
Келтирилишича, мазкур тадбир давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаевнинг топшириғига кўра амалга оширилади. Қурилажак мактаблар 76 минг ўринли бўлиши режалаштирилган. Қурилиш ишлари мамлакатдаги коррупционерларнинг маблағлари йиғиладиган жамғарма томонидан молиялаштирилади.
Маълумотларга кўра, мазкур жамғарма 2022 йилнинг декабрь ойида ташкил этилганидан буён коррупцияга қўл урган одамлардан 151,6 миллиард тенге ундирган.
Унинг вазифаларига уч сменали таълимни йўқ қилиш, фавқулодда таълим муассасалари муаммоларини ҳал қилиш, мактаблар, ўқув марказлари ва мактаб-интернатлари учун бинолар қуриш ва реконструкция қилиш кабилар киради.
LiveБарчаси