Қозоғистонда коронавируснинг иккинчи тўлқини қачон юз бериши айтилди
Олам
−
08 Май 2020
10757Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавируснинг иккинчи тўлқини пайдо бўлиши мумкин бўлган вақтни маълум қилди.
Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Миллий соғлиқни сақлаш маркази директори Дамир Кобжасаровнинг таъкидлашича, кузнинг иккинчи ярмида касалланишнинг иккинчи тўлқини кузатилади.
“Вирус мавжудлигини бутун аҳоли ёдда тутиши керак. У нафақат бизнинг мамлакатимизда, балки бошқа бирорта мамлакатда ҳам йўқ қилинмаган. Асемптоматик ташувчилар мавжуд, улар эртами-кечми бу инфекцияни касал бўлиб қоладиган сезгир танага етказишлари мумкин”, дейди Марказ директори.
Шунга қарамай, ҳозирги пайтда Қозоғистонда коронавирус инфекцияси билан касалланиш даражаси пасаяётгани қайд этилган. Тез орада касалланганлардан кўра, шифо топадиганлар сони кўп бўлади, дея қўшимча қилди Дамир Кобжасаров.
Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда инфекциядан зарарланганлар сони 4753 нафарга етди. Вафот этганлар эса 31 кишини ташкил этмоқда. 1518 киши коронавирусдан соғайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь