Қозоғистонда коронавирусга қарши вакцина яратиш бошланди

Саломатлик

image

Қозоғистоннинг Биологик хавфсизлик муаммолари илмий-тадқиқот институти коронавирусга қарши вакцина яратиш ишларини бошлади. Илмий-тадқиқот институтининг директори Хайрулла Абеуов ушбу вакцина тайёр бўлиши учун бир йил керак бўлишини айтди. 

"Вакциналарнинг яратилиши бир неча босқичлардан иборат. Бу вақт талаб қилади", дейди Абеуов.

Вакцинани аввал ҳайвонларда, сўнгра коронавирус билан касалланмаган кўнгиллиларда синаб кўриш режалаштирилган. Синовларда қатнашиш пуллик бўлиши мумкин.

Тадқиқот институтидан ташқари, Нур-Султондаги Миллий Биотехнология Маркази ҳам коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқмоқда. 

Маълумот учун, ҳозиргача Қозоғистонда коронавирус билан боғлиқ 120 та ҳолат тасдиқланган. Битта бемор касаллик сабаб вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Вакцина

Баҳолаганлар

305

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made