Қозоғистонда коронавирусдан касалланиш ўз чўққисига чиқди
Олам
−
25 Апрель 2020
12353Бугун, 25 апрель куни Қозоғистонда коронавирус инфекцияси билан зарарланганлар 66 нафарга кўпайиб, 2482 нафарга етди. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди.
Беморларнинг 31 нафари касалликни оғир шаклда ўтказяпти. Яна 150 бемор хавф гуруҳига киритилган, яъни ёши 65 дан юқори шахслар. Бугунгача мамлакатда коронавирусдан 25 киши ҳалок бўлган ва 604 нафари соғайиб кетган.
Қайд этилишича, мамлакатда коронавиус тарқалиши ўзининг чўққисига чиққан. Сўнгги 4 кун давомида 140-154 нафар кишида коронавирус аниқланган.
Беморларнинг 1470 нафарида касаллик аломатларсиз шаклда ўтяпти, 290 киши ўрта оғир аҳволда. 31 кишининг аҳволи ўта оғир. Беморларнинг асосий қисми 25-30 ёш атрофида.
LiveБарчаси