Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар 9 000 га яқинлашди
Жамият
−
26 Май 2020
4656Қозоғистонда ўтган бир сутка давомида 438 та коронавирус билан зарарланиш ҳолати аниқланди. Шу тариқа жами коронавирус юқтирганлар 8969 нафарга етди ва кунлик ўсиш 5,1 фоизни ташкил қилди.
Қозоғистонда фақатгина учта вилояти Шарқий-Қозоғистон, Павлодар ва Шимолий-Қозоғистонда янги коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилмади.
Бир кечада энг кўп беморлар Олма-ота (75), Чимкент (69), Қорағанда (67) вилояти, Нур-Султонда (56) аниқланган.
Ҳозиргача беморларнинг 4515 нафари соғайган ва 35 нафари вафот этган.
Қозоғистонда карантин чекловлари юмшатила бошланганди. Хусусан, пойтахт Нур-Султонда жамоат транспортлари фаолияти тикланиб, мамлакат бўйлаб ички рейсларни амалга оширишга рухсат берилганди. Аммо шундан сўнг, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев одамлар карантин қоидаларига риоя қилмай қўйгани ва ниқоб тақишни унутаётганини айтиб, норозилигини билдирди.
“Шаҳарларда карантин чораларига риоя қилинмаяпти, бу беморлар сони ортишига олиб келяпти. Ҳукумат, вилоят ва шаҳарлар ҳокимлари вазиятни тузатиши керак. Жамоат жойлари ва транспортда ниқоб тақиш мажбурий”, деган Тўқаев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь