Қозоғистонда КХШТ машғулотлари бошланди. Арманистон унда қатнашишни рад этди
Олам
−
26 Сентябрь 2022
5770Қозоғистоннинг жануби ва жануби-шарқидаги Жамбил ва Олмаота вилоятларида бугун, 26 сентябрдан 8 октябрга қадар Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) коллеклив тезкор жавоб кучларининг машғулотлари бўлиб ўтади: “Ўзаро ҳамкорлик-2022”, “Қидирув-2022”, “Эшелон-2022”. Бу ҳақда республика Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
КХШТ қўшма штабининг маълум қилишича, КХШТ коллеклив тезкор жавоб кучлари билан “Ўзаро ҳамкорлик-2022” қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари Марказий Осиё коллектив хавфсизлик минтақасида қуролли можароларни локализация қилиш бўйича қўшма операцияни тайёрлаш ва ўтказиш масалаларини ишлаб чиқишни назарда тутади. Қайд этилишича, машғулотларда илк бор коллектив кучларнинг радиациявий, кимёвий ва биологик ҳимоя ва тиббий таъминотни биргаликда шакллантириш бўйича бўлинмаси иштирок этади.
“Қидирув-2022” махсус ўқув машғулотлари давомида КХШТга аъзо давлатлар разведка идоралари кучлари ва воситалари томонидан КХШТнинг тезкор ҳаракат қилувчи коллектив кучлари манфаатларидан келиб чиқиб, разведка фаолиятини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари ишлаб чиқилади.
“Эшелон-2022” махсус машқлари логистикани ташкил этиш масалаларини ишлаб чиқишга қаратилган.
Арманистон Қуролли Кучлари Озарбайжон билан чегарадаги вазият туфайли Қозоғистонда ўтаётган машғулотларда қатнашмайди. Бу ҳақда бугун, 26 сентябрь куни Арманистон Мудофаа вазирлиги хабар берди.
“Озарбайжон томонидан амалга оширилган тажовуз оқибатида Арманистон-Озарбайжон чегарасида юзага келган вазиятни инобатга олиб, Мудофаа вазирлиги Арманистон Республикаси Қуролли Кучлари олдига қўйилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, Қозоғистон Республикасида КХШТ доирасида ўтказиладиган машғулотлар, ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишдан бош тортишга қарор қилди”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь