Қозоғистонда қулаган самолёт сўнгги бор октябрда кўрикдан ўтган

Олам

image

Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри яқинида ҳалокатга учраган Embraer 190 самолётининг сўнгги тўлиқ техник кўриги жорий йилнинг октябрь ойида ўтказилган. Бу ҳақда “Azertac” хабар берди.

Авиакомпания маълумотига кўра, 2013 йилда ишлаб чиқарилган 4-АЗ65 рўйхат рақамига эга самолётнинг ишлаб чиқарувчи серия рақами 19000630 бўлган. Самолёт жами 9 949 марта қўнган ва умумий учиш вақти 15 257,22 соатни ташкил этади. Охирги тўлиқ техник кўрик 2024 йил 18 октябрда ўтказилган бўлиб, ундан бери самолёт 671 соат парвоз қилган.

Самолёт капитани Игор Кшнякин катта тажрибага эга бўлиб, умумий ҳисобда 15 000 соатдан ортиқ – шундан 11 200 соатни капитан сифатида учган.

Azerbaijan Airlines авиакомпанияси воқеа бўйича тергов якунига қадар Баку-Грозний-Баку ва Баку-Махачқала-Баку йўналишидаги рейсларни вақтинча тўхтатганини маълум қилди. Бошқа йўналишлардаги парвозлар белгиланган жадвалга мувофиқ давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Embraer 190AR самолёти кеча, 25 декабрь куни эрталаб ҳалокатга учради. Баку шаҳридан Грознийга йўл олган самолёт нооддий вазият сабабли Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрига йўналган ва аэродромдан 3 км узоқликда қулаб тушган. Самолёт бортидаги 67 кишидан 38 нафари ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Embraer 190

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг