Қозоғистонда Қодировга қўйилган ёдгорлик бузиб ташланди
Олам
−
08 Август 2023
29883Чеченистон собиқ раҳбари Аҳмад Қодировнинг хотирасига Қозоғистондаги қишлоқлардан бирида ўрнатилган ёдгорлик бузиб ташланди. Бу ҳақда “Царьград” хабар берди.
Қайд этилишича, 5 августдан 6 августга ўтар кечаси Қарағанда вилоятидаги Саран қишлоғида Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг отаси шарафига ўрнатилган ёдгорлик бир гуруҳ номаълум шахслар томонидан бузиб ташланган. Улар дастлаб ёдгорликни турли ҳақоратли ёзувлар билан бўяган ва босқонлар ёрдамида қулатган.
“Ҳолат юзасидан Қозоғистон полицияси жиноий иш қўзғатгани ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган. Шунингдек, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ҳам бу борада ҳеч қандай изоҳ билдирмаган”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, мазкур ёдгорлик Россия қаҳрамони ва Чеченистоннинг биринчи раҳбари Аҳмад Қодиров туғилган ва болалигида яшаган уй ўрнида 2012 йилда ўрнатилган.
LiveБарчаси