Қозоғистонда қирққа яқин автомобиль тўқнашиб кетди (видео)
Олам
−
03 Январь 2025 9979 1 дақиқа
Қозоғистоннинг Оқмўла вилоятидаги автомобиль йўлида қор бўрони ва кўришнинг ёмонлашуви туфайли 40 га яқин автомобиль бир-бирига тўқнашиб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
“Соат 13:30 да Оқмўла вилоятида, Биржан сал туманидаги Кўғам қишлоғи ва Қоратол қишлоғи ўртасида об-ҳаво шароитининг ёмонлашиши (бўрон, кўриш имконияти чекланган) туфайли 40 га яқин автомашинанинг тўқнашуви содир бўлган. Ҳозирча қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ”, дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, воқеа жойида полиция ва фавқулодда хизматлар фаолият олиб бормоқда. Автомобиллар эвакуация қилиниб, йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 10 декабрь куни Туркия жануби-шарқидаги Ван вилоятида 30 та машина иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди. Ҳодиса оқибатида йўл тўлиқ ёпилган. Шунингдек, воқеа жойига дарҳол соғлиқни сақлаш, жандармерия, полиция, ёнғин-қутқарув ва йўл ишлари ходимлари ҳам етиб борган.
Live
Барчаси