Қозоғистонда қимор ўйнаган мансабдорлар ишдан олинди

Олам

image

Қозоғистоннинг Уралск шаҳрида қимор ўйинларида қатнашгани учун 24 нафар мансабдор шахс интизомий жавобгарликка тортилди, улардан 16 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Ғарбий Қозоғистон прокуратураси маълум қилди.

Гап шаҳар ҳокимлиги, давлат даромадлари бошқармаси ва милиция ходимлари ҳақида кетмоқда. Улар букмекерлар орқали, жумладан, тақиқдан кейин ҳам пул тикишган.

“2024 йил 9 сентябрдан бошлаб давлат хизматчиларининг қимор ўйинлари ва пул тикишда, шу жумладан онлайн режимда иштирок этиши коррупцияга қарши чекловларни бузиш сифатида таснифланади. Улар кўриб чиқилиб, 24 нафар мансабдор шахс интизомий жавобгарликка тортилиб, улардан 16 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди”, дейилади прокуратура баёнотида.

Ҳокимлик ходимларидан бири ўзининг ўйин ҳисобини 34 миллион тенгедан кўпроққа тўлдирган. Тақиқдан кейин у яна 1,7 миллион ҳисса қўшиб, 971 минг тенге йўқотган. У ишдан бўшатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон қимор Уралск

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг