Қозоғистонда интернетнинг ўчирилиши Ўзбекистонга таъсир қиладими?
Бу қизиқ
−
06 Январь 2022
24840Янги йилнинг илк кунларидан Қозоғистон вилоятларида норозилик намойишлари бошланиб, улар соат сайин авж олиши ортидан Ҳукумат телекоммуникация тармоқлари, хусусан интернет жаҳон ахборот маконини қисман ва буткул чеклашга киришди.
Маълумки, интернет тармоқларда ҳар бир давлатга у ё бу мамлакат сарҳадлари орқали келади, жумладан Ўзбекистонга ҳам. Мамлакатда фойдаланилаётган интернет ҳажмида Қозоғистон орқали келаётган тармоқларнинг улуши катта.
Хўш, Қозоғистонда бир узилиб, бир тикланаётган интернет Ўзбекистонга ҳам ўз таъсирини кўрсатадими? Ушбу савол билан QALAMPIR.UZ мухбири Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шерзод Ахматовга юзланди.
Ўзбекистон интернетни қайси давлатлар орқали олади?
Ахматовнинг маълум қилишича, “Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқлари деган тушунча бор. Телекоммуникация тармоқларига алоқа, интернет ҳам киради. Бу Ўзбекистон билан қўшни бўлган давлатларнинг ҳаммаси билан бевосита боғлиқ. Линиялар 10 га яқин давлатдан ўтган ва бир давлатга қарашли эмас. Ўзбекистонга қўшни бўлган ҳамма давлатлар билан боғланган”.
Қозоғистондаги интернет узилиши Ўзбекистонга қанчалик таъсир қилади?
“Телекоммуникация тармоқлари Ўзбекистонга чегара бўлган ҳамма давлат билан бевосита боғлиқ. Уларнинг ҳар биридан ўртача иккитадан линияларимиз бор. Нима учун бундай қилинган деган саволлар ҳам пайдо бўлади. Бу алтернатив усул дейиш мумкин. Агар бир давлатда интернет узилиши юзага келса, Ўзбекистондаги телекоммуникация тармоқларига зарар етмаслиги учун ҳам алтернатив бўлган, яъни бошқа ҳудудлардан ўтган линиялар ишлайверади. Ўзбекистондаги интернет ёки алоқа фаолияти узилмаслиги айнан битта давлатга боғланмаган. Ҳар қайси ҳолатда муқобил вариант бор”, дейди Ахматов.
LiveБарчаси