Қозоғистонда электрон сигареталар тўлиқ тақиқланяпти
Олам
−
29 Июль 2023
6296Қозоғистон ҳукумати ҳузуридаги Идоралараро комиссия республикада электрон сигареталар, суюқликлар ва улар учун хушбўй моддаларни тўлиқ тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Қозоғистон парламенти қуйи палатаси депутати, “Республика” партияси фракцияси аъзоси Нургул Тау маълум қилди.
"Мен сўровимда электрон сигареталарни сотишни тўлиқ тақиқлашни таклиф қилганман. Идоралараро комиссия аъзолари деярли бир овоздан (12 та қарши 2) электрон сигареталарни сотиш, олиб кириш, экспорт қилиш ва ишлаб чиқаришни тўлиқ тақиқлаш учун овоз берди", деган у партия веб-сайтида эълон қилинган хабарда.
Таунинг айтишича, ушбу муаммони ҳал қилиш учун қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилади.
Маълумот учун, депутат Нургул Тау олдинги чиқишларидан бирида Молия вазирлигига таяниб, Қозоғистонда никотин истеъмол қилиш учун электрон қурилмалар бозори 2020 йилдан 2022 йилгача 300 баравар ўсганини хабар қилган. Шу билан бирга, ушбу маҳсулотни четдан олиб киришнинг қонунийлигини шубҳа остига олган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь