Қозоғистонда давлат асосларини чуқур қайта қуриш бошланди – Тўқаев

Олам

image

Қозоғистонда бўлажак президентлик сайловлари мамлакатдаги ҳокимият институтларини ҳар томонлама қайта тиклаш учун бошланғич нуқта бўлади. Бу ҳақда республиканинг амалдаги Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев маълум қилди. Унинг сўзларини Sputnik нашри келтирмоқда.

“Биз давлатимиз асосларини чуқур қайта қуришни бошладик, янги ижтимоий шартнома туздик, биз миллатнинг янги сифатини шакллантирамиз ва мамлакат тараққиётида кучли ўсишни амалга оширамиз. Сайловолди платформамда адолат ғоясига асосланган янги давлат сиёсати контурларини тақдим этдим”, дейди Қозоғистон Президенти.

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев 1 сентябрь куни мамлакат халқига мурожаати чоғида жорий йилнинг кузида навбатдан ташқари президентлик сайлови, 2023 йилнинг биринчи ярмида эса Мажилис (парламент қуйи палатаси) ва маслаҳатларга навбатдан ташқари сайловлар ўтказилишини маълум қилди.

Сентябрь ойида сиёсатчи конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади, унга кўра, давлат раҳбарининг ваколат муддати қайта сайланиш ҳуқуқисиз етти йиллик муддат билан чекланади.

Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари 20 ноябрь куни ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг