Қозоғистонда чорак асрдан ортиқ қидирувда бўлган тўдабоши чорак асрга қамалди
3-саҳифа
−
14 Август
5790Қозоғистонда чорак асрдан ортиқ қидирувда бўлган жиноий тўда раҳбари 25 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда мамлакат Олий суди хабар берди.
Қайд этилишича, жиноятчи терговчилар томонидан қотиллик ва бандитизмда айбланган. У 1998 йилда жиноий гуруҳ аъзолари билан бирга транспорт воситаларини тўхтатиб, ҳайдовчиларни талон-торож қилган ва ўлдирган, кейин эса уларнинг жасадларини кўмиб юборган. Улар бунда полиция кийимлари, милтилловчи маёқлар, таёқчалар, автомобиллар ва алмаштириш учун тайёрланган давлат рақамларидан фойдаланган.
1998-1999 йиллар давомида К. раҳбарлигидаги жиноий гуруҳ Шимолий Қозоғистон ва Оқмола вилоятларида бир қанча ўта оғир жиноятлар содир этган.
У сохта ҳужжатдан фойдаланиб, тергов ва суддан яширинган ва 2024 йил январь ойида қўлга олинган.
“Ижтимоий адолатни тиклаш ва янги жиноятлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида судланувчи Жиноят кодексининг 96-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилиб, 25 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь