Қозоғистонда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Жамият
−
02 Январь
32144Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қозоғистонда бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган ўзбекистонликларни огоҳлантирди.
Унга кўра, сўнгги кунларда Қозоғистон ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совиши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келмоқда. Шу билан бирга, яқин ҳафталар давомида ҳам совуқ ҳаво ҳарорати сақланиб қолиши сабабли республика даражасидаги автойўлларда ҳаракатланиш чекланган.
"Шу муносабат билан, қўшни давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, хавфсиз транспорт воситаларидан фойдаланишни, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда машиналарда ҳаракатланмасликни сўраймиз", дейилади агентликнинг мурожаатида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь