Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди
Жамият
−
11 Февраль
32670Бугун, 11 февраль куни Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қозоғистон Республикасида бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди.
Билдирилишича, сўнгги кунларда Қозоғистон Республикаси ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совиши оқибатида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келмоқда ва яқин ҳафталар давомида ҳам совуқ ҳаво ҳарорати сақланиб туриши сабабли Республика даражасидаги автойўлларда ҳаракатланиш чекланган.
"Шу муносабат билан, Қозоғистонда бўлиб турган ўзбекистонликлардан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш, хавфсиз транспорт воситаларидан фойдаланиш, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмаслик сўралади", дейилади агентлик хабарида.
Қайд этиш керакки, жорий йилнинг 6 февраль куни Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси фуқароларни огоҳликка чақириб, чет давлатлардаги қонунни билмаслик уларни жавобгарликдан озод этмаслигини эслатган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь