Қозоғистонда бир кунда 180 минг товуқ парранда гриппидан нобуд бўлди
Олам
−
21 Сентябрь 2020
6161Аввалроқ, Қозоғистоннинг Шимолий-Қозоғистон вилоятидаги еттита туманда юқори патогенли парранда гриппи тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўтган бир суткада вилоят ҳудудида 180 минг парранда шу вирусдан ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.
Ҳозирда паррандачилик фремалари ишчилари даромадсиз қолиши хавфи юзага келган.
“Яна 30-40 минг бош парранда ўлиши кутиляпти. Ғозлар деярли қолмади. Бир неча кунда ўн минглаб парранда ҳалок бўлди. Биз касаллик тарқалмаслиги учун чуқур қазиб, ёқиб, чуқурни тупроқ билан ёпиб, уларни йўқ қилишга уриняпмиз”, дейишган Бишкул паррандачилик фабрикасида.
Парранда гриппи сабабли Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Шимолий-Қозоғистон вилоятига борган. Идорадагилар Костанай, Шимолий-Қозоғистон, Павлодар ва Оқмўла вилоятларида эмлаш ўтказишни ваъда қилган.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, парранда гриппи жуда кам ҳолларда одамга ўтади.
LiveБарчаси