Қозоғистонда бир қатор савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари очилишига рухсат берилади. Рейслар тикланади

Олам

image
Ўзбекистонда халқаро авиақатновлар 30 июнгача тикланмайди north_east

Ўзбекистонда халқаро авиақатновлар 30 июнгача тикланмайди

Қозоғистон ҳукумати савдо майдони 500 квадрат метргача бўлган ноозиқ-овқат дўконларини очишга рухсат берди. Бу ҳақда Республика Бош вазирининг матбуот хизмати хабар қилди.

Қарор 30 апрель куни фавқулодда ҳолат режимини таъминлаш бўйича давлат комиссиясининг йиғилишида қабул қилинди. Ушбу қарор 2020 йил 4 майдан бошлаб кучга киради. Дўконларга соат 17:00 гача ишлашга рухсат берилади.

Бундан ташқари, фото салонлари, гул дўконлар, сартарошхоналар, тиббий марказлар, стоматология клиникалари, адвокатлар ва нотариуслар, реклама агентликлари, кўчмас мулк, суғурта ва молиявий компаниялар очилади. Шунингдек, 4 майдан спорт заллари ва очиқ машғулотларга рухсат берилади.

Хабар берилишича, май ойининг бошидан бошлаб Қозоғистон авиакомпаниялари Нур-Сутон, Олма-ота, Уст-Каменогорск ва Семипалатинскга рейсларни тиклайдилар.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 29 апрель куни Ўзбекистонда ҳам бир қатор чекловлар олиб ташланди. Шахсий автомобилда ҳаракатланишга рухсат берилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда коронавирус билан боғлиқ 3 205 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 819  нафари соғайган, 25 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 2 361 кишини ташкил қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Қозоғистонда Чекловлар

Баҳолаганлар

107

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг