Қозоғистонда балиқ орқали юқадиган касалликка чалинганлар сони ортмоқда
Олам
−
02 Октябрь 2023
9865Ғарбий Қозоғистон вилояти санитария-эпидемиология назорати бошқармаси йил бошидан буён 113 та описторхоз касаллиги қайд этилганини маълум қилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26 фоизга ўсишни англатади. Бу ҳақда “Informburo” хабар берди.
Шифокорларнинг айтишича, описторхоз балиқ орқали юқадиган касаллик бўлиб, унинг кўпайишига балиқларни номаълум савдо жойларида шахсий гигиена қоидаларига риоя қилмасдан сотиб олиш ва маҳсулотга иссиқлик билан ишлов бермаслик сабаб бўлиши мумкин.
Описторхознинг асосий белгилари:
- юз ва танадаги тошма;
- тана ҳароратининг 37-38 даражага кўтарилиши, бу тўрт ҳафтагача давом этади;
- икки ҳафтагача давом этадиган бош оғриғи;
- уйқу бузилиши, заифлик, терлаш ва иштаҳани йўқотиш;
- мушаклардаги оғриқ;
- аллергик реакциялар.
Агар касаллик тўлиқ даволанмаса, у жигар ва юрак касалликларига, буйрак яллиғланиши олиб келиши мумкин. Касалликнинг келиб чиқишига асосий манба дарёларда яшовчи сазан оиласига мансуб балиқлардир.
Санитария шифокорлари касалликка чалинмаслик учун қуйидагиларни тавсия қилади:
- сазан оиласига кирувчи хом, етарлича тузланмаган, ёмон қуритилган балиқларни истеъмол қилмаслик;
- хом балиқни кесиш пайтида ёки ундан кейин шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш;
- балиқни 2-3 ҳафта давомида тузлаш;
- балиқни камида 20 дақиқа қовуриш.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Қозоғистон шимолида куйдирги эпидемияси қайд этилиб, 10 киши шифохонага ётқизилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь