Қозоғистонда атмосферага зарарли газ чиқишига сабабчи бўлган компания 780 минг доллар жаримага тортилди

Олам

image
Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош вилоятида атмосферага катта миқдорда метан сизиб чиқди north_east

Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош вилоятида атмосферага катта миқдорда метан сизиб чиқди

Қозоғистоннинг Қоратурун конида 2023 йилнинг июнидан декабригача давом этган ёнғин оқибатида сезиларли даражада метан чиқиндилари атмосферага чиққани аниқланиб, “Бузачи Нефть” компаниясини 780 минг доллар жаримага тортилди. Бу ҳақда Манғистау вилояти Экология бошқармаси хабар берди.

“Аниқланишича, атмосфера ҳавосидаги метан учун ифлослантирувчи моддаларнинг рухсат этилган максимал концентрацияси 480 бараварга, тупроқдаги нефть маҳсулотлари учун 168,13 мг/кг га ошиб кетган. Тўртта маъмурий баённома тузилди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жарима миқдори 350 миллион тенгедан (тахминан 780 минг доллар) ошади”, дейилади хабарда.

Шунингдек, бошқарма компанияга атроф-муҳитга етказилган зарарни бартараф этиш бўйича тиклаш дастурини ишлаб чиқиш зарурлиги тўғрисида буйруқ берилганини тушунтирди.

Маълумот учун, аввалига Қозоғистоннинг ғарбий қисмидаги Қоратурун Южний қудуғини ўзлаштираётган “Бузачи Нефть” ширкати катта метан сизиб чиқишини инкор этиб, санитария муҳофазаси зонасида ифлослантирувчи моддалар концентрацияси мақбул даражадан ошмаслигини таъкидлаган.

Ёнғин 2023 йил 9 июнь куни қудуқ бурғилаш вақтида бошланган. Маълум қилинишича, олов баландлиги 10 метрга етган. Декабрь ойи охирида ёнғин ўчирилган, бунинг учун мутахассислар авария қудуқларини бурғулаган, сўнгра маҳсус эритма қуйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон метан Бузачи Нефть

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made